Аччиқ соус

  • 2015-11-04 12:03:59
  • 0
  • 0
  • 20174

Масаллиқлар

  • помидор - 300 гр
  • саримсоқпиёз - 3 дона
  • туз - 1 чой қошиқ
  • райҳон - 5 дона
  • зайтун ёғи - 1 ош қошиқ
  • аччиқ қизил қалампир - 2 дона

Тайёрлаш усули

Саримсоқ билан гармдорини майда тўғраб кичкина қозонда бироз қовуринг.
Райҳон барги ва помидорларни ҳам майда тўғраб қозонга солинг.
Сўнгра тузини ҳам солиб, қозонниқопқоғни ёпган ҳолда 15 дақиқа пиширинг.

Агар бу вақт оралиғида соус ҳали ҳам суюқ бўлса қозонни қопқоғини очиб бироз қайнатинг.
Соус тайёр бўлай деганда 1 қошиқ зайтун ёғни қўшинг.

Ёқимли иштаха!