Зира чойи
- Муаллиф: Karimova La`lixon Maksudovna
- Тайёрлаш вақти: 5 дақ.
- Тоифа: Ичимликлар
- Таомнинг калориялилиги: -1 ккал
- 2015-09-15 10:35:41
- 0
- 0
- 13965
Масаллиқлар
- сув - 0, 5 литр
- зира - 1 чой қошиқ
- чой (кўк) - 1 чой қошиқ
Тайёрлаш усули
Чой ва зирани чойнакка солиб, қайнаган сув қуйилади
ва 5-6 дақиқа мобайнида дам едиртирилади ва иссиқ ҳолатида истеъмол қилинади.
Халқ табобатида зиранинг фойдалари ҳақида Ибн Сино бобомиз қуйидагиларни баён қиладилар: “...Унда қиздирувчи куч бўлиб, елларни ҳайдайди ва тарқатади. Сув билан аралаштирилганини ичилса, нафас олиш қийинлашганда ёрдам беради. Жолинуснинг айтишича, “тикка нафас олишга”, ҳамда совуқдан бўлган хафақонга фойда қилади." (Ибн Сино, Тиб қонунлари, 2-жилд, 1956 й. 325-326 бетлар)
Шунингдек, зира ошқозон гастрити, сариқ касал, иштаҳа
очишда, уйқусизликда, кишилар қувватини оширишда жуда ҳам катта фойдаси бор.