Гўжа
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
- Тоифа: Салат ва газаклар
- Таомнинг калориялилиги: 3472 ккал
- 2015-11-05 13:11:26
- 0
- 0
- 23589
Масаллиқлар
- туз - 1 чой қошиқ
- ялпиз - 6 дона
- райҳон - 10 дона
- буғдой - 500 гр
- қатиқ - 1.5 литр
Тайёрлаш усули
Одатда гўжа тайёрлашдан олдин буғдойни ҳовончага солиб яхшилаб латлашар эди, аммо ҳозирда бозордаги дон ва дон маҳсулотлари сотиладиган расталардан бориб гўжа учун махсус ошланган буғдойлар харид қилиш мукин.
Буғдойни яхшилаб совуқ сувда ювиб, тахминан 3-4 литр сув солиб буғдой ёрилиб пишгунга қадар аввал ўрта оловда, сўнгра паст оловда қайнатилади. Буғдой пишгунча суви ҳам камайиб боради.
Сўнгра пишган буғдойни салқинроқ жойга қўйиб совутилади. Агар имкон бўлса, музлатгичга солиб қўйиш ҳам мумкин. Фақат буғдойни иссиқлигида музлатгичга солмаслик лозим.
Буғдой совугач қатиқ ёки сузмани совуқ сув билан аралаштириб суюлтириб олинади, ошкўкат ва туз-мурчларни солиб аралаштирилади.
Тайёр бўлган гўжани совуқ ҳолида дастурхонга тортиқ қилишни тавсия этилади.