Коса дим

  • 2015-09-15 10:38:00
  • 0
  • 0
  • 6612

Масаллиқлар

  • қўй гўшти - 100 гр
  • картошка - 1 дона
  • пиёз - 1 дона
  • помидор - 1 дона
  • саримсоқпиёз - 4 дона
  • аччиқ қалампир - 1 дона

Тайёрлаш усули


Манти қасқонга мос келадиган коса ёки кўрсатилгани каби бирон бир идишга навбати билан териб чиқилади. Аввал остига гўшт, сўнгра сабзавотларни, устидан туз ва зираворларни сепиб, манти қасқонга қўйиб 1-1,5 соат мобайнида қайнаб турган сувда буғлаб пиширилади.

Сабазавотларни худди димлама ёки шўрвага тўғрагандек, картошкалар бироз йирик кубик шаклида, пиёз ярим ҳалқа, қолган сабзавотларни эса йирикрок бўлакларга бўлиб олинади, гўшт эса йирик кубик шаклида тўғраб олиш лозим.