Малинали мураббо
- Муаллиф: Malika
- Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
- Тоифа: Қишга ғамлама
- Таомнинг калориялилиги: 7890 ккал
- 2015-11-18 11:00:39
- 0
- 0
- 8701
Масаллиқлар
- малина - 1 кг
- шакар - 2 кг
- сув - 2 литр
- туз - 2 чой қошиқ
- лимон кислотаси - 2 гр
Тайёрлаш усули
Керакли масаллиқлар: 1 кг малина, 2 кг шакар, 2 чой қошиқ туз, 2 л сув, 2 г лимон кислотаси.
Тайёрлаш усули: шакар ва 1 литр сувдан қиём тайёрлаб, уй ҳароратида совитинг. Малинани дуршлаг ичига солиб, эҳтиёткорлик билан ювинг ва бандидан тозаланг. Тузни 2 литр сув билан аралаштириб, кастрюл ёки бошқа катта идишга солинг, сўнг оз-оздан малинани тузли сув ичига солиб, ҳар бир порцияни 10 дақиқадан ушланг. Ундан кейин совуқ сув билан чайқанг. Совуқ сувда чайқаб бўлгандан сўнг малиналарни қоғозли сочиқ ёрдамида қуритинг ва совитилган шакарли қиём ичига бир соатга солиб қўйинг. Белгиланган вақт нуқтасига етганидан кейин идишни олов устига қўйиб, қайнаш даражасига келтиринг ва керакли қуюқлик ҳосил бўлгунча пиширинг. Мураббо пишишидан 3-4 дақиқа олдин ичига лимон кислотасини солинг ва тайёр бўлган мурабболарни иссиқ ҳолатда стерилланган банкаларга солиб, пергамент қоғози билан ёпинг.