Бибер дўлмаси (Булғор дўлмаси)
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 80 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 3091.65 ккал
- 2015-11-18 11:26:08
- 0
- 0
- 6658
Масаллиқлар
- пиёз - 1 дона
- помидор - 3 дона
- кунгабоқар ёғи - 2 ош қошиқ
- булғор қалампир - 15 дона
- сариёғ - 50 гр
- гуруч - 1 стакан
- сув - 2 стакан
- туз - 1 таъбга кўра
- аччиқ қалампир - 1 дона
- ялпиз - 4 дона
- кашнич - 0.5 боғ
- томат пастаси - 1 ош қошиқ
- мол гўшти қиймаси - 250 гр
Тайёрлаш усули
Булгғорларни хоҳласангиз юқори қисмини “шапка” шаклида ёпиш учун кесиб олишингиз мумкин, бўлмаса эҳтиёлик билан уч қисмини ичига ботириб, ичини данакларидан тозаланг. Булғорларни ювиб, қуритгандан кейин ич қисмига оз миқдорда туз суринг, мазали бўлиш учун.
Гуручни яхшилаб ювинг. Помидорни пўстини арчинг, қирғичдан ўтказинг ёки майдалаб тўғранг.
Қийма, майда тўғралган пиёз, сарёғ, гуруч, тўғралган помидор, ялпиз япроқлари, петрушка, туз, гармдори ва мурчни яхшилаб аралаштиринг.
Ўрта катталикдаги қошиқ билан дўлмаларни ичига масаллиқдан солинг, тўлишига 1 бармоқ бўғими қолса етади. Оҳиригача тўлдирсангиз дўлмалар ёрилиб кетиши мумкин, чунки гуруч шишади.
Тўлдирилган булғорларни улар сиғадиган катталикдаги қозонга тик ҳолда ва бирбирига суяб жойланг. Қозонни тўлдиришига аҳамият беринг, қозон на катта, на кичик бўлсин. Дўлмалар сиқилиб ҳам қолмасин, жой кўп бўлиб йиғилиб ҳам тушмасин. Ёғ ва томатни кичкина товада қовуриб, устига 2 стакан қайнаган сувни ичига солиб, аралаштиринг. Тайёр бўлган аралашмани дўлмаларни ёнидан қуйинг.
Қайнагунча баланд оловда, қайнаб чиққандан кейин паст оловда пиширинг. Ярим соатдан кейин шанчқи билан дўлмага ботиринг, агар бемалол тешса, демак дўлма пишибди, агар қаттиқроқ бўлса, яна бироз пиширинг.