Долчинли пряник

  • 2015-11-23 15:38:57
  • 2
  • 0
  • 7345

Масаллиқлар

  • ун - 2 стакан
  • шакар - 100 гр
  • сариёғ - 180 гр
  • тухум - 1 дона
  • асал - 5 чой қошиқ
  • долчин (корица) - 1 чой қошиқ
  • чиннигул - 1 чой қошиқ
  • ванилин - 0,5 чой қошиқ
  • қавартма - 2 чой қошиқ
  • занжабил - 1,5 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

Барча массалиқларни олдиндан тайёрланг. Шакар билан зираворларни аралаштиринг. Асал қўшиб, оловга қўйинг. Шакарни эритиб, юмшатгич (разрыхлитель) қўшинг. Суюқлик кўпириб кетмаслиги учун ҳар замонда аралаштириб туринг. Идишга хона ҳароратидаги сариёғни солинг ва унга асалли массани солинг. Аралаштиринг. Тухум қўшиб, яна аралаштиринг. Оз-оздан ун солиб, хамир қоринг. Хамир ёғли ва ёпишқоқ бўлиши керак.

Хамирни 30-40 дақиқа музлатгичга қўйинг. Кейин хамирни олиб, қўл ёрдамида ишлов беринг.

Трафаретлар ёрдамида хамирдан пряниклар кесинг. Листга жойлаб, олдиндан 160 градус ҳароратгача қиздирилган духовкага 10 дақиқага солиб, пиширинг. Тайёр бўлгандан сўнг уни совушга четга олиб қўйинг. Совугандан кейин уларни ўз дидингиз ва таъбингизга қараб безашингиз мумкин.

Пряник усти тоза ва унсиз бўлиши керак.

1.Пряник четига шакарли қиём билан бир хил контур чизинг.

2. Ўртасини бошқа рангда бўялган шакар қиёми билан тўлдиринг.


3. Энди пряникнинг қолган қисмига катакли расм чизинг. Чизиқлар текис чиқиши учун биринчи бўлиб чизишни, ўрта чизиқни чизишдан бошланг.


4. Катак устига "қор парча" шаклидаги расмни чизинг.


5. Шакарли қиём қотганидан сўнг устидан бошқа расмларни чизишингиз ҳам мумкин.