Лағмон

  • 2015-09-15 15:02:18
  • 0
  • 0
  • 7708

Масаллиқлар

  • мол гўшти - 500 гр
  • пиёз - 400-500 мл
  • помидор - 2-3 дона
  • кунгабоқар ёғи - 200-300 гр
  • саримсоқпиёз - 1-2 дона
  • ун - 500 гр
  • тухум - 1 дона
  • сув - 180-200 мл
  • туз - 0.5 ош қошиқ
  • кўкат - 1-2 дона
  • аччиқ қалампир - 500-600 гр
  • карам - 400 гр

Тайёрлаш усули

Ҳамма сабзавотларни, хусусан пиёз, рангли булғори, помидор, басейларни тўртбурчак шаклида тўғраб олиш лозим. Селдерейни эса баргини алоҳида, новдасини алоҳида қилиб ажратиб олинади ва ҳар иккисини тўғраб, алоҳида идишларга солиб қўйилади. Саримсоқни бироз йирикроқ қилиб паррак-паррак қилиб тўғралади.

Гўшти ҳам юпқароқ тўртбурчак шаклида тўғралади ва яхшигина қизиб турган ёғда қовурилади.

Одатда гўшт қовуриш мобайнида ўзидан сув чиқаради, шу суви чиқиб тугагунга қадар қовуриш лозим, сўнгра пиёзни солиб 1-2 дақиқа қовурилгадан кейин томат пастасини қўшиб яна қовурилади.

Томат пастаси қовурилгач, басейни ҳам солинади ва 2-3 дақиқа мобайнида қовурилади.

Қозонга булғори қалампирни солиш вақти ҳам келди ва уни ҳам 2-3 дақиқа қовурилади.

Охирги боскичда помидор, саримсоқ ва селдирни солиб 1-2 дақиқа қовурилади.

Қозонга сув қуйишдан олдин зираворлар солишни ҳам унутмаслик лозим, одатда бирон бир таом тайёрлаганимизда зираворлар таъбга кўра солиш лозимлиги ҳақида айтар эдик, бу таомимизга бироз кўпроқ зираворлар солингани боис кенгроқ тўхталишни лозим деб топдик. Лағмон учун керакли зираворлар: зира, янчилган кашнич уруғи, қора мурч, занжабил (янчилгани), янчилган арпа бодиён, янчилган бодиён.

Энди қозонимизга сув қуйсак ҳам бўлади.

То сув қайнаб чиққунга энди қадар хамирини ҳам чўзсак бўлади. Сув қайнаб чиққач эса, тузни татиб кўрилади. Сайни ҳам узоқ муддат қайнатмаслик, масаллиқлар бироз тирикроқ бўлиши лозим.

Сув, тухум, туз ва ун бир идишга солиб яхшилаб хамир қорилади. Сўнгра хамирни тиндириб, бир неча бўлакчаларга бўлиб ўралади.(плита қилинади) Хамир чўзиш бир неча босқичда чўзилади. Кимдир тўрт босқичда, кимдир беш ва ундан кўпроқ босқичда чўзади. Шунингдек , хамир тақсимини ҳам ҳар ким ҳар ҳил тақсимлаши шубҳасиз, кимдир каттароқ, кимдир кичиқроқ қилиб тақсимлайди.

Ҳар бир босқичда хамир чўзилади, ёғланади ва ҳар гал чўзилганда 15-20 дақиқа мобайнида тиндирилади. Хамир чўзишда ҳам кимдир хонтахтада кафти билан чўзса , кимдир бармоқлари учида чўзади.

Ҳар босқичда, хамир чўзилгач, устини ёғлаб, ҳаво кирмайдиган қилиб ёпиб қўйиш лозим. Усти очиқ қолса, хамир усти қотиши ва кейинги босқичда узилиши мумкин.

Охирги босқичда икки қўлга илинади ва стол устига уриб чўзилади.

Қайнаб турган сувда бир марта қайнатиб олинади. Хамирни узоқ вақт қайнатилмаслик лозим, чунки узоқ қайнатилган хамир бўшашиб, эзилиб кетади. Хамир чўзишда имкон қадар елвизак эсмайдиган жойда чўзиш керак, чунки бундай ҳолда хамир усти қуриб қолиши ва чўзишда узилиб кетиши мумкин. Қайнатиб олинган хамир бир бирига ёпишиб қолмаслиги учун ёғлаб аралаштириб юбориш лозим бўлади.


Теглар: суюқ овқат