Балиқли шўрва

  • 2015-11-24 16:32:04
  • 0
  • 0
  • 10241

Масаллиқлар

  • картошка - 6 дона
  • сабзи - 1 дона
  • пиёз - 2 дона
  • туз - 1 чой қошиқ
  • кўкат - 1 боғ
  • балиқ - 1 кг
  • зиравор - 1 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

Балиқни ортиқча аъзоларини тозалаб яхшилаб ювиб ташланг.
Қозонга сув тўлдириб балиқни солинг.
Сув қайнаб чиққач сувга зираворлар қўшиб 35 дақиқа қайнатинг.
Кейин сувдан балиқни олиб сувини докадан ўтказинг.
Қилтаноқсиз балиқ сувини қайтадан оловга қўшиб устига тўғралган пиёз, сабзи ва картошкаларни қўшиб табга кўра туз, зираворлар сепинг.
Зираворларни қўшиб 40 дақиқа қайнатинг.
Кейин балиқ гўштини қўшиб яна 15 дақиқа қайнатиб олинг.
Пишган шўрвани устига кўкатлар сепиб дастурхонга тортишингиз мумкин.