Бодомли сут
- Муаллиф: Malika
- Тайёрлаш вақти: 10 дақ.
- Тоифа: Ичимликлар
- Таомнинг калориялилиги: 22639.2 ккал
- 2015-11-25 17:47:19
- 0
- 0
- 6539
Масаллиқлар
- асал - 2 ош қошиқ
- сув - 200 мл
- сут - 100 мл
- бодом - 30 дона
Тайёрлаш усули
Бодомни 5-10 дақиқага қайноқ сувга солиб қўйинг, сўнг мағизни пўстлоғидан тозаланг. Оппоқ бодомларни блендерга солиб, устидан 200 мл сув қуйинг. Тахминан 5 дақиқача орада тўхтатиб-тўхтатиб, кўпиртиринг. Сут, асал қўшиб, яна бироз кўпиртиринг. 4 қаватли докадан суздириб, стаканга қуйинг (бодомли сутни суздирмасдан истеъмол қилса ҳам бўлади. Сутни ёқтирмаганлар бу ичимликни сувда тайёрлашлари мумкин).