Маззали қалампир тузламаси

  • 2015-11-26 11:29:12
  • 0
  • 0
  • 12070

Масаллиқлар

  • помидор - 800 гр
  • кунгабоқар ёғи - 1 ош қошиқ
  • туз - 2 ош қошиқ
  • кўкат - 1 боғ
  • лимон шарбати - 1 чой қошиқ
  • сирка - 3 ош қошиқ
  • саримсоқпиёз донаси - 6 дона
  • аччиқ қизил қалампир - 300 гр

Тайёрлаш усули

Тузлама учун ишлатиладиган помидорни яхшилаб текшириб олинг унда заррачаям қора нуқталар ва бактерия учун асоали жойлар бўлмасин, кейин эса доимо янги узулган ва иссиқда узоқ турмаган помидорни ишлатинг,маззали ва узоқ сақланади.
Ишимизни помидор пўстини ажратиб олишдан бошлаймиз.
Идишга помидорни солиб устида қайноқ сув қуямиз 2 дақиқада ўтгач осонгина пўстидан ажратиб оламиз.
Энди эса уни гўшт қиймалагичдан чиқариб оламиз ва тайёр помидор соккимизга уксус лимон шарбати туз қўшиб ёғ солинган идишда 20 дақиқа қайнатиб оламиз.
Стералланган банкаларга қалампирни жойлаймиз.
Шундан кейин қайнаб чиққан помидорли сокни қалампир солинган бакага қуямиз чеснок доналари ва кўкатларни банканинг юза қисмига солиб, банкани яхшилаб текширинг чунки банкада ҳаво қолиб кетмасин бунга аҳамият бериб банкани текшириб кўринг. Шу пайтнинг ўзида қайнатиб олинган қопқоқ билан банкамизни маҳкамлаб ёпамиз.
Банкаларни салқин жийга устини ўраб совутишга қўямиз.
Совугач устидаги матони олиб яна салқин жойда ёки музлатгичда сақлаш мумкин.


Теглар: консерва