Бочкада бодринг тузлаш
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 300 дақ.
- Тоифа: Қишга ғамлама
- Таомнинг калориялилиги: 3056.5 ккал
- 2015-11-26 13:13:21
- 0
- 0
- 23381
Масаллиқлар
- бодринг - 10 кг
- саримсоқпиёз - 3 дона
- асал - 3 ош қошиқ
- туз - 3 ош қошиқ
- кўкат - 2 боғ
- аччиқ қизил қалампир - 3 дона
- ерқалампир - 15 дона
Тайёрлаш усули
Бочкани тайёрлаб оламиз ва бодрингларни совуқ сувга 5 соатга солиб қўяамиз қолган барча масалиқларни яхшилаб ювиб тозалаб оламиз. Кастурулга 2 лирт сув солиб 3 қошиқ асл соламиз ва қайнатиб оламиз кейин тузни ҳам солиб эритамиз.
Саримсоқпиёзни тозалаб, саримсоқпиёз, қамлампир, хрен барги кўкатни уч бўлакка тенг тахсимлаб оламиз ва бир бўлагини бочка тубига солиб устидан бодринг соламиз ва кейин яна кўкатлар ва саримсоқпиёз+бодринг+кўкатлар ва саримсоқпиёз+бодринг+озгина қолган кўкатлар ва саримсоқпиёз кўринишида териб чиқамиз ва тайёрлаб қўйган сувимизни барча бочкадаги масалиқлар устига қуямиз
Қопқоғини устига маҳкамлаб ёпамиз ва 45 кун салқин 18-20 C ҳароратдан ошмаган жойга сақлаймиз.
Тайёр бўлади!