Тухумбарак
- Муаллиф: Karimova La`lixon Maksudovna
- Тайёрлаш вақти: 180 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 1943 ккал
- 2015-11-26 15:52:13
- 0
- 0
- 4823
Масаллиқлар
- кунгабоқар ёғи - 2-3 ош қошиқ
- ун - 200 гр
- тухум - 4-5 дона
- сув - 100 мл
- туз - 1 таъбга кўра
- сут - 100 мл
- тухум оқи - 1 дона
Тайёрлаш усули
Ҳар галгидек ишни хамир қоришдан бошлаймиз. Юқорида кўрсатилган маҳсулотлардан ўрта қаттиқликдаги хамир қилиб, тиниши учун олиб қўямиз. Хамир тингунча тухумбаракнинг ичига солинадиган маҳсулотни тайёрлаб оламиз. Тухумбарагимизнинг асосий таъмини берувчи ичига солинадиган тухумли қоришмамизни тайёрлаш учун аввал тухумларни чақиб, яхшилаб ийлаймиз. Унга сут ва ўсимлик ёғи қўшиб яна яхшилаб аралаштирамиз. Тузини ростлаб, кўкат ва зираворларни ҳам соламиз. Масаллиқ тайёр бўлди, энди навбат хамир тахминан 5-6 граммлик майда бўлакчаларга бўлиб зувала қилинади, зувалачалар тингач жўва билан ҳар бири ёйилади ва ёпишиб қолмаслик учун ҳамда қанзиб қолмаслини олдини олиб озгина ун сепилада ва усти ўраб қўйилади.
Сўнг асосий ишга киришамиз. Уни тайёрлашда баракни тугиш асосий босқич бўлиб ҳисобланади. Бундан олдинги таомлар сингари бунда ҳамма ўзича ёндашади. Хамирни қандай кесиш ўзингизга ҳавола. Хамирдан конверт (жилд)ларни тайёрлашдан олдин каттароқ қозонга сув солиб, газга қўясиз. Қозонга таъбга кўра туз солиш ёдингиздан кўтарилмасин. Сув ўрта оловда қайнаб турсин. Ёйилган хамирни тенг ярмидан буклаймиз ва ўртасида бироз жой қолдириб икки четларини қаттиқ босиб чиқамиз. Ҳамма тайёрлаган конвертларни қатор қилиб патнисга териб чиқамиз. Тухумбаракнинг тайёрлашнинг сўнгги палласига етиб келдик. Бу жараёнда сиздан чаққонлик талаб этилади. Тайёр конвертларни чап қўлингизга олиб, ўртасини очиб, 1-2 қошиқ тухумли аралашмадан соласиз ва қаттиқ ёпиштириб қайнаб турган қозонга соласиз. Агар конвертлар сув устига қалқиб чиқса демак тухумбарак пишган саналади. Сўнг пишганларини човлига сузиб оламиз, бир-бирига ёпишмаслик учун ўсимлик ёғи сурамиз. Тайёр тухумбаракларни таъбга кўра безатиб, дастурхонга тортамиз.