Проприо белла спагеттис
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 40 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 3118.1 ккал
- 2015-11-30 15:35:51
- 0
- 0
- 6759
Масаллиқлар
- пиёз - 2 дона
- помидор - 700 гр
- сариёғ - 50 гр
- тухум - 1 дона
- саримсоқпиёз донаси - 4 дона
- мол гўшти қиймаси - 600 гр
- макарон - 500 гр
- зайтун - 3 ош қошиқ
Тайёрлаш усули
1.Қозонга зайтун ёғдан солинг бироз қизигач унга пиёз ва саримсоқ бўлагини майда тўғраб солиб қовуринг.
Пиёз тилларанг ҳосил қилгач унга памодорни пўстини шилиб майда тўғраб солинг.
Ушбу соусга таъбга кўра туз ва бошқа зираворлар қўшасиз.
2. Қиймага сарёғ қирғичдан чиқарилган пиёз ва саримсоқни қўшиб аралаштиринг.
Қийма майин ҳолга келгач битта туҳумни қиймага қўшасиз.
Қиймадан катта бўлмаган коптокчалар ясаб товада усти қизаргунча қовуриб олинг.
3. Қайнаб турган соусга тайёр бўлган қиймали коптокчаларни солиб паст оловда 10 дақиқа ушлаб туринг.
4. Алоҳида идишда Спагетти ҳамирини пишириб оласиз.
5. Пишган Спагетти щамирини соусга солиб 5-7 дақиқа аралаштиринг.
6. Тайёр таомни устига қаттиқ пишлоқни қирғичдан чиқариб чиқариб қўшинг.