Қарта

  • 2015-11-30 16:17:48
  • 0
  • 0
  • 10019

Масаллиқлар

  • сабзи - 1 дона
  • пиёз - 1 дона
  • туз - 1 чой қошиқ
  • зира - 2 чой қошиқ
  • от гўшти - 1 кг
  • дафна япроғи - 6 дона
  • сирка - 0.5 стакан

Тайёрлаш усули

От гўштининг қази қарта қисмларидан олиб катта-катта бўлакларга бўласиз ва туз мурч зира ва узум сиркаси сепиб 10 соатча салқинроқ жойга олиб қўясиз.

Сўнгра уни қайнаб турган сувг солиб пиширасиз.
Шўрвасига пиёз, сабзи, лавр япроғи, туйилмаган мурч ҳам қўшинг.
Шўрва 1 қайнаб чиққач оловни суслатасиз ва 2 соат давомида милдиратиб пиширасиз.
Тайёр махсулотни олиб совутасиз ва майда бўлакларга бўлиб яхна овқат сифатида салатлар билан бирга дастурхонга тортасиз.
Шўрваси истеъмол қилинмайди.

Манбаа