Мастава
- Муаллиф: Xodjayeva Feruzaxon Izzatulloyevna
- Тайёрлаш вақти: 40 дақ.
- Тоифа: Суюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 100 ккал
- 2015-09-15 15:28:44
- 0
- 0
- 19263
Масаллиқлар
- мол гўшти - 300 гр
- картошка - 1-2 дона
- сабзи - 1-2 дона
- пиёз - 2 дона
- помидор - 1-2 дона
- саримсоқпиёз - 1 дона
- пахта ёғи - 100-150 гр
- гуруч - 100 гр
- туз - таъбга кўра
- кўкат - таъбга кўра
- аччиқ қалампир - 1-2 дона
- зиравор - таъбга кўра
Тайёрлаш усули
Гўшт ва барча сабзавотларни майда кубик шаклида тўғралади ва қизиб турган ёғда авал гўштни солиб қовурилади. Шу ўринда гўшт ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак, кимдир “мастава фақат қўй ёғ ва қўй гўштидан тайёрланиши керак” деб эътироз билдириши табиий. Ишонинг, гўшт бу асосийси эмас, тўғри, ким учундир қўй гўшти мол гўштига нисбатан кўпроқ ёқар, тўғри қўй гўшти мол гўштига нисбатан юмшоқроқ бўлиши мумкин. Лекин бири бўлмаса ёки ёқмаса иккинчисидан фойдаланса ҳам бўлаверади.
Қозондаги гўштни 3-4 дақиқа қовуриб, ортидан пиёз ва маставага ранг бериш учун помидор солиб қовуришни давом эттирилади, агар помидор бўлмаса ўрнига ярим ош қошиқ томат пастаси қўшиб қовуриш мумкин.
Сўнгра навбат билан сабзи, қартошка, булғори қалампири ва саримсоқ солиб қовурилади, ортидан туз ва мурч қўшиб сув қуйилади.
Энди маставанинг энг муҳим ва нозик томонига эътиборимизни қаратадиган бўлсак бу албатта гуруч хисобланади. Чунки кўп холларда маставага гуручни муддатидан олдин солиб қўйилгани ёки керагидан ортиқ туриб қолгани боис гуручлар бўкиб, эзилиб кетган бўлади. Бу эса маставанинг таъмига ва сифатига таъсир қилиши аниқ. Шунинг учун гуручни охирги босқичда, таомни дастурхонга тортиқ қилишдан таҳминан 10-15 дақиқа олдин солинади ва шундагина маставадаги гуручлар дона-дона бўлиб туради.