Оширма хамирдан растегай
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тайёрлаш вақти: 90 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- Таомнинг калориялилиги: 4735.3 ккал
- 2015-12-01 15:40:55
- 0
- 0
- 17176
Масаллиқлар
- ун - 5 стакан
- шакар - 2 ош қошиқ
- сариёғ - 100 гр
- тухум - 2 дона
- сув - 1 стакан
- туз - 0,5 чой қошиқ
- хамиртуруш - 1 чой қошиқ
- сут - 250 мл
Тайёрлаш усули
1 стакан (250 мл) илиқ сутга 1 чойқошиқ қуруқ ачитқи ҳамда 1 чойқошиқ шакар солинади. (Сут илиқ бўлиши лозим, агар сут жуда иссиқ бўлса, ачитқи сўниб қолади ва хамир ишмайди.)
20 дақиқадан сўнг сут устида кўпиклар пайдо бўлишни бошлайди. Шунда устидан яна бир стакан сут ёки сув солинади.
Кейин кетидан 2 дона тухум, 2 ошқошиқ шакар, бир чимдим туз қўшилиб, аралаштирилади. Аралашмага 5 стакан (ҳажми 200 мл ли) ун солинииб, хамир қорилади.
Хамир ўта юмшоқ ва қўлга ёпишувчан бўлиши лозим.
Энди 100 г сариёғ эритилади ва хамирга қуйилади ва хамир столга ағдарилиб, тахминан 10 дақиқа қўлда урилади. Хамирнинг суюқлиги қолмайди ва юмшоқ, қўлга ёпишмайдиган бўлади. Тайёр хамир шамол тегмайдиган илиқ жойга бир соатга олиб қўйилади.
* Хамир яхши кўтарилиши учун лампа ёқиб, остига хамир солинган товани қўйиб қўйиш мумкин.
Тайёр хамирдан пирожки, булочка ва бошқа нарсалар пишириш мумкин.
Агар сиз булочка ёки растегай пиширмоқчи бўлсангиз, хамирни тенг бўлакларга кесиб, завалачалар ҳосил қилинг.
Устини плёнка билан ўраб, 15 дақиқага қолдиринг.
Бу вақт ичида хамир яна кўтарилади. Шунда зувалачаларни қўлда ёки жувада ёйиб, ичини истаган қийма ёки қайлангиз билан тўлидиришнгиз мумкин.
Одатда, оширма хамир 200 даража ҳароратли газ печида 30 дақиқа давомида пишади.