Картошкали рулет

  • 2015-12-01 17:12:07
  • 0
  • 0
  • 11315

Масаллиқлар

  • картошка - 6 дона
  • пиёз - 1 дона
  • кунгабоқар ёғи - 3 ош қошиқ
  • ун - 1 ош қошиқ
  • тухум - 1 дона
  • пишлоқ - 200 гр
  • майонез - 2 ош қошиқ
  • мол гўшти қиймаси - 400 гр

Тайёрлаш усули

Картошкаларни артиб, қайнатиб, пишириб оламиз.Тўғралган пиёз билан қиймани қовуриб оламиз ва таъбга кўра туз соламиз. Пишган картошкаларни пюре холига келтириб, ун, тухум, туз, мурч ва маёнезларни солиб, аралаштирамиз. Пюрени ёғланган қоғозга ёйиб чиқамиз ва расмда кўрсатилгандек устидан қиймани соламиз. Қоғозни икки ёнидан буклаб пюрени икки тарафини бир-бирига ёпиштирамиз. Рулет устига маёнез суртиб, духовкада 200 C даражада 20 дақиқа ёки усти қизаргунча пиширамиз.

1. Картошкаларни артиб, қайнатиб, пишириб оламиз.
2. Тўғралган пиёз билан қиймани қовуриб оламиз ва таъбга кўра туз соламиз.
3. Пишган картошкаларни пюре холига келтириб, ун, тухум, туз, мурч ва маёнезларни солиб, аралаштирамиз.
4. Пюрени ёғланган қоғозга ёйиб чиқамиз ва расмда кўрсатилгандек устидан қиймани соламиз.
5. Қоғозни икки ёнидан буклаб пюрени икки тарафини бир-бирига ёпиштирамиз. Рулет устига маёнез суртиб, духовкада 200 C даражада усти қизаргунча пиширамиз.

Манбаа


Теглар: болалар учун