Шивит оши

  • 2015-12-09 16:48:36
  • 0
  • 0
  • 9294

Масаллиқлар

  • мол гўшти - 500 гр
  • картошка - 2 дона
  • пиёз - 2 дона
  • помидор - 1 дона
  • булғор қалампир - 2 дона
  • ун - 300 гр
  • тухум - 1 дона
  • сув - 200 гр
  • туз - 1 чой қошиқ
  • қатиқ - 100 гр
  • сметана - 100 гр
  • саримсоқпиёз донаси - 2 дона
  • шивит гули - 100 гр
  • қизил булғор қалампир - 2 дона

Тайёрлаш усули

Олдин хамир тайёрланади. Бунинг учун шивит яхшилаб ювилиб, гўшт майдалагичдан чиқарилади ва устидан бир пиёла сув қуйилади. Ёки шивитни майда қилиб тўғраб, устига сув қуйиб блендр ёрдамида аралаштириш щам мумкин. Тайёр аралашмага тухум, туз ва ун солиниб хамир қилинади. Хамир яшил ва пластилинга ўхшаш шаклда былади. 20-30 дақиқа тиндириб қўйилгач, лағмон қалинлигида ёйилади. Ёйилган хамир рулет қилиниб, 1 см катталикда кесилади ва қайнаб турган шыр сувда 2-3 дақиқа қайнатиб олиниб, устидан совуқ сув ўтирилади. Алоҳида идишга қатиқ, сметана ва озроқ туз солиб яхшилаб аралаштирамиз. Хосил бўлган соус устига пишиб чиққан “яшил лағмон”ни солиб қорамиз.

Шивит ошининг қайласи ҳам ҳар хил тайёрлаши мумкин. Биз сизга Хоразмда энг кўп қўлланиладиган рецептни тақдим қилмоқдамиз.

Гўшт майдароқ қилиб тўғралади. Пиёз одатдагидай ярим ой шаклида. Картошка, қизил ва яшил қалампирлар эса кубикча қилиб. Помидор қирғичдан ўтказилади. Саримсоқпиёз майдаланади. Тавага олдин гўшт, гўшт пишгач пиёз, устидан помидор солинади. Бироздан сўнг картошка, сал ўтиб қалампир, саримсоқпиёз ва зираворлар солиниб, картошка пишгунича димлаб қўйилади. Ҳар бир масаллиқдан кейин озроқ туз солиб туришни унутманг.

Қайла тайёр бўлгач, лаганга олдин лағмон, устидан қайла солиниб дастурхонга тортилади.