Жўхори торти
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 90 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- Таомнинг калориялилиги: 3297.6 ккал
- 2015-12-11 10:57:09
- 0
- 0
- 6602
Масаллиқлар
- шакар - 120 гр
- сариёғ - 50 гр
- тухум - 3 дона
- сут - 1 литр
- ванилин - 30 гр
- ананас - 300 гр
- жўхори уни - 300 гр
Тайёрлаш усули
Жўхори тўрти учун Миср рецепти. Консерваланган ананас бўлаги билан янада мазали таъмга эга. Инсонлар томонидан топилган биринчи рецептлар фиравнлар давридаги Мисрга тақалади. Ушбу қадимий рецепт оддий график элементлар ёки иероглифлардан ташкил топган.
- Сутни ванилин солиб қайнатинг.
- Сут қайнагунга қадар асталик билан ун қўшинг ва доимий равишда аралаштириб туринг.
- Оловдан олинг, тухум сариғни, сарёғ кўпиртирилган тухум оқини қўшинг ва аралаштиринг.
- Ҳамирни ёғ суртилган ва ун сепилган товага қўшинг.
- Духовкада 60 дақиқа давомида пиширинг.
Тақдим этиш: Совуқ ҳолда ананас ёки бошқа мевалар билан тақдим этинг.