Мазали перошки

  • 2015-12-17 14:43:14
  • 0
  • 0
  • 10543

Масаллиқлар

  • картошка - 4 дона
  • пиёз - 1 дона
  • кунгабоқар ёғи - 500 гр
  • ун - 500 гр
  • шакар - 1 чой қошиқ
  • туз - 1 чой қошиқ
  • хамиртуруш - 1 чой қошиқ
  • сут - 300 мл
  • майонез - 1 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

600гр сутимизни илитиб оламиз илиқ қўл куймайдиган даражада бўлганидан сўнг, унга туз шакар дрожа ва моёнезни ёғи солиб яхшилаб аралаштирамиз. Яхшигина аралашган масаллиқларимизга секинлик билан ун солиб ҳамир қиламиз. Ҳамиримиз юшоқ салгина қўлга ёпишадиган бўлиши керек.

Тайёр бўлган хамирни тозза пакетгга ураб, устидан сочиқ ёки дастурхон билан беркитиб кўйиши учун иссиқ жойга қўямиз

Хамиримиз тайёр бўлгунча Картошкамизни қайнатиб ичига қовурилган пиёзни ва табимизга қараб тузни солиб начинкамизни тайёрлаб оламиз. Ҳамиримиз тайёр бўлгандан сўнг, Товага яримдан кўпроқ ёғ қўйиб пишириш учун тайёр қилиб оламиз ва бирин кетинликда хамиримизга начинкаларини солган холда, чиройли қилиб тугамиз тугшда хамирни бир бирига қаттиқроқ ёпиштиришингизни сўрардим, Чунки ёғга солганингизда очилиб кетмаслиги керек.

Қизиган ёғимизга пиражкиларни аянан тугилган тарафини пастга қарата солинг. Шунда очилмайди. Ўрта оловда пиширинг жудаям баланд олов пиражкийларни ичини хом қилиб қўйиши мумкин, ёки пас оловда қилсангиз пиражкийлар узига жудаям кўп ёғи тортиб олади. Этиборингиз учун рахмат. Ёқимли иштаҳа!