Ҳамир хасип

  • 2015-12-18 11:56:36
  • 0
  • 0
  • 18923

Масаллиқлар

  • пиёз - 1 дона
  • ун - 500 гр
  • гуруч - 0.5 стакан
  • сув - 1 стакан
  • туз - 0.5 чой қошиқ
  • мол гўшти қиймаси - 300 гр

Тайёрлаш усули

Масаллиқлардан ошхамир тайёрлаб оламиз, ва 2 та зувалага бўлиб тиндириб қўямиз.
Пиёзни майда қирғичдан чиқазиб қийма, гуруч, туз ва мурч солиб аралаштириб оламиз. Ҳамирни юпқа қилиб ёйиб, 6х6см квадрат шаклида кесиб чиқамиз.

Бурчак тарафга қиймани ёйиб чиқиб тугамиз... Бўлажак ҳамир ҳасипчаларни яна яхшилаб устидан ёғлаб чиқиб ёғланган анти қозонимиз листига териб чиқамиз... Ва 50 дақиқа ёки 1соатларга пиширишга қўямиз. Ёқимли иштаха!