Тузланган карам
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 5 дақ.
- Тоифа: Салат ва газаклар
- Таомнинг калориялилиги: 644.8 ккал
- 2015-12-18 12:13:39
- 0
- 0
- 16974
Масаллиқлар
- сабзи - 4 дона
- кунгабоқар ёғи - 2 ош қошиқ
- булғор қалампир - 2 дона
- туз - 0.5 стакан
- карам - 1 дона
Тайёрлаш усули
Қайнаган иссиқ сувга тузни солиб эритиб, куб шаклида тўғралган карам устидан қуйиб, устидан оғир нарса билан 4 соатга бостириб қўямиз.
Қизил ва кўк булғор қалампири, 4 бўлак саримсоқ ҳаммасини миксерда майдалаб чиқарамиз ва қизиб турган ёғда бир қайнаб чиққунча қовурамиз.
Сабзини қирғичдан чиқариб,қўлимизда яхшилаб ярмича қолгунча эзамиз.
4 соат ўтгач карамни сувини тўкиб ташлаймиз (остида 2 ош-қошиқ сув қолсин), сўнг бояги булғор қалампири масаллиқни ва сабзини солиб яхшилаб аралаштирамиз.
Зич идишга ёки бирор идишга устидан бостириб совутгичда сақлаймиз, 4-5 кунда тайёр бўлади.