Қуймоқли сомса
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 40 дақ.
- Тоифа: Нонушта
- Таомнинг калориялилиги: 1630.64 ккал
- 2015-12-18 12:33:50
- 0
- 0
- 12296
Масаллиқлар
- пиёз - 1 дона
- ун - 150 гр
- шакар - 1 ош қошиқ
- тухум - 2 дона
- сув - 120 мл
- туз - 1 чой қошиқ
- сода - 1 чой қошиқ
- сут - 250 мл
- қавартма - 1 чой қошиқ
- пишлоқ - 100 гр
- қўзиқорин - 300 гр
Тайёрлаш усули
Илиқ сувда шакар, содани эритиб оламиз ва 10 дақиқага қолдирамиз.
Энди уни иссиқ сутга қўшиб аралаштирамиз. Устига тухум, разрихлител қўшиб яхшилаб аралаштирамиз ва оз-оздан ун қўшиб бир хил масса ҳосил бўлгунча қўшамиз. Энди суюқ хамирни 20 дақиқага қолдиринг.
Начинка:
Майда тўғралган пиёзни бироз қовуриб оламиз. Устига майда тўғралган қўзиқоринни ҳам солиб туз, мурч сепиб пишгунча 15-20 дақиқа қовурамиз. Пишлоқни майда қирғичдан ўтказамиз.
Товани яхшилаб қиздирамиз ва товага умуман ҳеч нарса суркамаймиз! Това ўртасига 2,5 ош қошиқ хамир қуйиб қовурамиз токи қуймоқда тешикчалар пайдо бўлгунча. Қуймоқни фақат бир тарафини қовурамиз. Қуймоқни энди эҳтиёткорлик билан товадан оламиз. Қамма қуймоқни шу тарзда қовуриб оламиз. Уларни иссиқ вақтида устма-уст қўйманг улар бир- бирига ёпишиб қолиши мумкин. Совугач устма-уст жойласангиз бўлади. Энди қуймоқлар устига начинкадан 1 ош қошиқ, начинка устига эса озроқ пишлоқ солиб сомсадек қилиб букамиз. Энди уларни листга териб духовкага 180 C'' га 10 дақиқага пишлоқ эриши учун қўямиз. Тайёр сомсачаларни сметана билан дастурхонга тортишиз мумкин.
Ушбу қуймоққа начинка сифатида: қиймали, сабзавотли, повидлоли, мурабболи, картошкали, гуручли ёки кремли қилиб тайёрласангиз бўлади