Олмали кекс

  • 2015-12-18 16:13:12
  • 0
  • 0
  • 31742

Масаллиқлар

  • ун - 0.5 кг
  • шакар - 200 гр
  • тухум - 2 дона
  • туз - 1 бир чимдим
  • сода - 1 чой қошиқ
  • ванилин - 1 дона
  • қавартма - 1 дона
  • маргарин - 125 гр
  • қатиқ - 0.5 литр

Тайёрлаш усули

Барча масаллиқлар миксер ёрдамида аралаштирилади*

  • Қатиққа уксусда ўлдирилган сода солиб аралаштирилади ва 10 дақиқа четга олиб қўйилади.
  • Тухумга шакарни аста-секин солиб миксерда кўпиртирилади;
  • аралашмага туз, ванилин, қавартма солинада аралаштирилади*
  • хона ҳароратида эриган маргарин солинади ва аралаштирилади*
  • масса қатиққа қўшилади ва икки масса яхшилаб аралаштирилади*
  • массага аста секин ун қуюқ сметана ҳолига келгунча аралаштириб борилади*
  • тайёр массага майда тўтрбурчак шаклда тўғралган олма қўшиб аралаштирилади.
  • қолип ёғланади ва масса қолипга қуйилади;
  • олдиндан қизитилган духовкада 180 Ц да 45 дақиқа давомида кексни пишириб олинади.