Творожник
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тайёрлаш вақти: 45 дақ.
- Тоифа: Десертлар
- Таомнинг калориялилиги: 6016 ккал
- 2016-02-08 16:36:59
- 1
- 0
- 15517
Масаллиқлар
- ун - 4 стакан
- шакар - 2 стакан
- тухум - 4 дона
- сода - 0,5 чой қошиқ
- сметана - 250 гр
- творог - 500 гр
- маргарин - 250 гр
Тайёрлаш усули
"Творожник"ни тайёрланиши ҳаммага маълум бўлсада, барибир ҳар бир пазанда ўзининг махсус синалган рецепти билан тайёрлашга ўрганган. Шунга, ушбу пишириқнинг энг содда ва осон вариантларини сизларга ҳавола қиламиз.
1. Демак, биринчи навбатда 3+1 стакан унни идишга элаймиз.
2. Кейин унга 1 стакан шакар ва 0,5 чой қошиқ истеъмол содаси соламиз.
3. Энди эса тухум сариғи ва сметанани солса ҳам бўлади.
4. Барча масаллиқларни яхшилаб аралаштириб қаттиқ бўлмаган хамир қорамиз. Тайёр хамирни 0,5 соатга музлатгичга олиб қўямиз. Хамирни озгина қисмини пишириқ устига сепиш учун штрейзел тайёрлаш эсингиздан чиқмасин.
5. Унгача тухум оқини яхшилаб қаттиқ кўпик ҳосил бўлгунга қадар, кўпиртирамиз. Сўнг творогли массага солиб, эҳтиёткорлик билан аралаштирамиз.
6. Энди хамирни ёйиб, маълум бир жойларини пичоқ билан тешиб, ўрта оловга духовкага ярим тайёр бўлгунга қадар пишириб оламиз (усти қизариб кетмаслигига аҳамият беринг).
7. Ярим тайёр хамир совугандан кейин унинг устига творогли массамизни бир текис қилиб соламиз. Ва яна духовкага солиб 25-30 дақиқа ичида тўлиқ пишириб оламиз.
8. Белгиланган вақт ўтгандан кейин ҳоҳишга кўра, устига кокос урвоғини сепишингиз мумкин.