Тирамису (Савоярди печенъеси билан)
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тайёрлаш вақти: 30 дақ.
- Тоифа: Десертлар
- Таомнинг калориялилиги: 500 ккал
- 2016-02-08 17:53:34
- 2
- 0
- 7668
Масаллиқлар
- малина - 1 таъбга кўра
- тухум - 5 дона
- сузма - 500 гр
- какао кукуни - 1 таъбга кўра
- шакар упаси - 1 стакан
- қаҳва - 1 ош қошиқ
- савоярди печенъеси - 1 таъбга кўра
Тайёрлаш усули
1. Тухум сариғини шакар упаси билан қўлда ёки миксерда оқ тусга киргунга қадар яхшилаб кўпиртиринг.
2. Кейин тухум сариғига тайёр "Маскарпоне" пишлоғи ёки оддий ўзимизнинг сузмани солиб, бир хил масса ҳосил бўлгунча аралаштиринг. Ушбу рецептда мен сузмадан фойдаланганман.
3. Энди алоҳида идишда тухум оқини ҳам кўпиртириб оламиз.
4. Навбат барча масаллиқларни бирга аралаштириш қолди. Яхшилаб ва эҳтиёткорлик билан аралаштиришга аҳамият беринг.
5. Тирамису алоҳида мазага эга бўлиши учун ўткир қаҳва дамлаймиз. Ва қаҳва яхшилаб совугандан сўнг, тайёр "Савоярди" печенъеларини қаҳвали сувга бўктириб, махсус креманка идиш остига териб чиқамиз.
6. Энди эса, қаҳвали печенъе устидан тайёр масаллиқларимизни солиб, устидан яна печенъе ва сузмали массани қуямиз. Шу билан идишлар устини бир қават целофан билан ёпиб минимум 2 соатга музлаш учун музлатгичга қўямиз. Дастурхонга тортишдан олдин устини какао кукуни ва музлатилган малина билан безатган ҳолда тортиқ қиламиз.
7. Ёқимли иштаҳа!