"Афганский" наполеони

  • 2016-02-09 14:35:39
  • 1
  • 0
  • 33016

Масаллиқлар

  • ун - 4 стакан
  • шакар - 2 стакан
  • сариёғ - 500 гр
  • тухум - 6 дона
  • сода - 1 чой қошиқ
  • қуюлтирилган сут - 1 дона
  • сметана - 400 гр
  • маргарин - 400 гр
  • ёнғоқ - 1 стакан

Тайёрлаш усули

1. 4+1 стакан унни идишга элаб, маргаринни қирғичдан ўтказинг. Сўнг, иккаласини урвоқ ҳолатига келгунча аралаштиринг (маргарин юмшоқ бўлмаслиги керак).

2. Устига содани солиб яхшилаб аралаштиринг (содани сметана ичига солса ҳам бўлади).

3. Кетидан тухум сариғи, шакар ва сметанани солинг.

4. Энди эса ҳаммасини яхшилаб аралаштириб, хамир қоринг. Пишириқнинг кремини тайёрлагунга қадар хамирни 4 бўлакка бўлиб, музлатгичга солиб қўйинг.

5. Безени тайёрлаш учун тухум оқини 1 стакан шакар билан иксер ёрдамида кўпиртиринг ва майдаланган ёнғоқларни солинг.

6. Энди эса, кўпиртирилган тухум оқини 4 бўлакга бўлиб, ҳар бир ёйилган хамир устига суриб чиқинг. Пишириқнинг ҳар бир қаватини духовкада ўрта оловда пиширинг.

7. Пишган хамирлар яхшилаб совугунича крем тайёрлашга ўтамиз. Бунинг учун сариёғни хона ҳароратида эритиб, аста-секинлик билан қошиқ кейин эса миксерда оқаргунча кўпиртиринг.

8. Оқ тусга кирган сариёғга оз-оздан қайнатилган сгущёнкани (варёнка) солиб миксерда аралаштиришни давом эттиринг.

9. Ва ниҳоят охирги босқичга етиб келдик. Энди ҳар бир хамир устига кремни 4 га тақсимлаб суртиб чиқинг. Устидан ҳоҳишга кўра кокос урвоғини сепсангиз ҳам бўлади.

10. Сўнг ҳар бир хамирни бир-бирини устига қўйиб, музлатгичга креми хамирга сингиш учун олиб қўйинг.

11. Ушбу пишириқни тайёрланиши жуда мураккаб бўлсада, аммо натижада Сиз ва оила аъзоларингизни мазали, тўйимли десерт кутмоқда. Ёқимли иштаҳа!