Борек
- Муаллиф: Karimova Diyora Baxtiyor qizi
- Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
- Тоифа: Нонушта
- Таомнинг калориялилиги: 6704.4 ккал
- 2016-03-01 13:09:20
- 0
- 0
- 12044
Масаллиқлар
- ун - 4 стакан
- сариёғ - 200 гр
- тухум - 2 дона
- сув - 0.5 стакан
- сода - 1 бир чимдим
- маргарин - 300 гр
- қатиқ - 2 ош қошиқ
Тайёрлаш усули
Қатиқ тухум содани аралаштириб оламиз.
Гўштни пиёз билан бироз қовуриб оламиз ва сувини ажратамиз.
Столга крахмал сепиб(ҳамир шунда ёпишмайди) ҳамирни энг юқа даражада
ёямиз, йиртилиб кетишидан эҳтиёт бўлинг.
Ҳамиримизни эритилган маргарин суриб ёғлаймиз ва ярмигача гўштли масаллиқни ёямиз
Ҳамирни гўшт устини ёпадиган қилиб қайирамиз
Рулет каби ўраймиз(ҳамирни гошт қисмини ўраб, қолганини кесиб ташлаш мумкин.
Пишириладиган идишга айлантириб жойлаштирамиз.
Устидан гўшнинг сувини қуямиз.
Кетидан қатиқли аралашмани қуямиз.
180 градусда 45дақиқа атрофида пиширамиз.
Устини фолга қоғоз билан ёпиб, яна пиширгичга 15дақиқага қўямиз.
Пиширгичдан олгач, устига лаганни қўямиз ва тескарисига ағдарамиз,
идишни олиб, борекни устки қисмини остка қаратамиз.