Светаевский

  • 2016-03-01 14:39:51
  • 0
  • 0
  • 10974

Масаллиқлар

  • ун - 300 гр
  • шакар - 6 ош қошиқ
  • тухум - 1 дона
  • олма - 500 гр
  • сметана - 300 гр
  • қавартма - 1 чой қошиқ
  • маргарин - 100 гр

Тайёрлаш усули

1. Пирог хамирини тайёрлаш учун юмшаган маргаринни шакар билан аралаштирамиз.

2. Сметана қўшиб, яна аралаштирамиз.

3. Ун, юмшатгични қўшиб, аралаштирамиз ва қўлимиз ёрдамида хамирни думалоқ шаклга келтирамиз. Совитгичда 20-30 минутга қолдирамиз.

4. Энди устига қуйиладиган аралашмани тайёрлаймиз. Сметана, шакар, тухум ва унни идишда аралаштириб, миксер ёрдамида бироз кўпиртирамиз.

5. Олмаларнинг пўстлоғини олиб ташлаб, майда ва юпқа қилиб тўғраймиз.

05

6. Хамирни совитгичдан олиб, формага четларини бироз чиқариб ёйиб қўямиз.

06

7. Хамир устига олма бўлакчаларини териб чиқамиз.

8. Устига қуйиш учун тайёрлаган аралашмамизни олмалар юзига эҳтиёткорлик билан қуямиз. У бутун пирог юзасини қоплаши керак. 180 градус иссиқликда қиздирилган духовкада тахминан 50 дақиқа давомида пиширамиз.

08

9. Пирог пишиб чиққач, уни бироз совитамиз.

09

Олмали пирогимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!