Ширгуруч
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тайёрлаш вақти: 40 дақ.
- Тоифа: Нонушта
- Таомнинг калориялилиги: 4000 ккал
- 2015-09-15 16:18:36
- 0
- 0
- 34435
Масаллиқлар
- шакар - 1 таъбга кўра
- сариёғ - 50 гр
- гуруч - 1.5 кг
- туз - 1 таъбга кўра
- сут - 1 литр
Тайёрлаш усули
Қозонда қайнаётган 1 литр сувга 1 чой қошиғида туз соласиз. Унга териб, ювиб тайёрланган гуруч солиб чала пишириб оласиз. Сўнгра ортиқча суви бўлса тўкиб ташлаб сутни қуясизда мунтазам ковлаб пиширасиз. Акс ҳолда қирмоч олиб кетади. Гуручи юмшаб, илашимлик бўлганда пишган ҳисобланади.
Дастурхонга тортишда лаганга ёки ликопчларга ясси қилиб сузиб ўртасига сариёғ, юзига шакар сепиб келтирасиз.