Шўрвали гул хоним

  • 2016-06-14 14:47:42
  • 0
  • 0
  • 16047

Масаллиқлар

  • мол гўшти - 500 гр
  • пиёз - 400 гр
  • помидор - 3 дона
  • кунгабоқар ёғи - 300 гр
  • булғор қалампир - 500 гр
  • саримсоқпиёз - 2 дона
  • ун - 500 гр
  • тухум - 1 дона
  • сув - 200 мл
  • сельдерей - 2 боғ
  • томат пастаси - 4 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

Ҳамма сабзавотларни, хусусан пиёз, рангли булғори, помидор, басейларни тўртбурчак шаклида тўғраб олиш лозим. Селдерейни эса баргини алоҳида, новдасини алоҳида қилиб ажратиб олинади ва ҳар иккисини тўғраб, алоҳида идишларга солиб қўйилади. Саримсоқни бироз йирикроқ қилиб паррак-паррак қилиб тўғралади. Гўшти ҳам юпқароқ тўртбурчак шаклида тўғралади ва яхшигина қизиб турган ёғда қовурилади. Одатда гўшт қовуриш мобайнида ўзидан сув чиқаради, шу суви чиқиб тугагунга қадар қовуриш лозим, сўнгра пиёзни солиб 1-2 дақиқа қовурилгадан кейин томат пастасини қўшиб яна қовурилади. Томат пастаси қовурилгач, басейни ҳам солинади ва 2-3 дақиқа мобайнида қовурилади. Қозонга булғори қалампирни солиш вақти ҳам келди ва уни ҳам 2-3 дақиқа қовурилади. Охирги боскичда помидор, саримсоқ ва селдирни солиб 1-2 дақиқа қовурилади. Қозонга сув қуйишдан олдин зираворлар солишни ҳам унутмаслик лозим, одатда бирон бир таом тайёрлаганимизда зираворлар таъбга кўра солиш лозимлиги ҳақида айтар эдик, бу таомимизга бироз кўпроқ зираворлар солингани боис кенгроқ тўхталишни лозим деб топдик.Таоммимиз учун керакли зираворлар: зира, янчилган кашнич уруғи, қора мурч, занжабил (янчилгани), янчилган арпа бодиён, янчилган бодиён. Энди қозонимизга сув қуйсак ҳам бўлади. Кейин эса гулхонимни тайёрлаб шўрва суви бир қайнаб чиққач солиб пиширамиз