Кимпаб
- Муаллиф: Pazandaxon
- Тайёрлаш вақти: 20 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- Таомнинг калориялилиги: 2176.7 ккал
- 2016-07-16 12:37:20
- 0
- 0
- 12605
Масаллиқлар
- сабзи - 1 дона
- бодринг - 1 дона
- гуруч - 300 гр
- тухум - 2 дона
- краб таёқчалари - 6 дона
- колбаса доктор - 200 гр
- денгиз карами (ким) - 6 дона
Тайёрлаш усули
1. Умумий маълумот
Корейс миллий таоми - Кимбап жудаям тўйимли ва фойдали бўлиб уни айниқса болажонлар севиб истеъмол қилишади.
2. Масаллиқлар рўйхати
- Ким - денгиз карами (Корзинка ва бошқа супермаркетлардан топишингиз мумкин)
- 1 дона бодринг
- 1 дона сабзи
- 2 дона тухум
- 300 гр гуруч
- 200 гр краб таёқчалари
- 200 гр колбаса
- Гуручни мултиваркада ёки қозонда тузли сувда қайнатиб кимнинг устига 2-3мм қалинликда ёямиз.
- Тухум, краб ва колбасани қовуриб, сабзини қайнатиб оламиз ва узунчоқ шаклда кесамиз. Бодрингни хам шу шаклда кесамиз ва хамма масаллиқларни гуруч устига жойлаштирамиз.
- Денгиз карамини ўраб қуйидаги шаклга келтирамиз.
- Кимпаб таёқчаси пичоқ хўл ҳолатида қулай кесилади. Таом тайёр - ёқимли иштаҳа!
Ҳурмат ила,
Пазандахон
16/7/16