Шоколадли торт
- Муаллиф: Pazandaxon
- Тайёрлаш вақти: 6060 дақ.
- Тоифа: Десертлар
- Таомнинг калориялилиги: 5383.2 ккал
- 2016-07-21 13:19:05
- 0
- 0
- 30606
Масаллиқлар
- кунгабоқар ёғи - 3 ош қошиқ
- ун - 1 стакан
- шакар - 1 стакан
- сариёғ - 200 гр
- тухум - 4 дона
- сув - 3 ош қошиқ
- сода - 1 чой қошиқ
- қуюлтирилган сут - 300 гр
- какао кукуни - 3 ош қошиқ
Тайёрлаш усули
Торт хамирини тайёрлаш:
Тухум ва шакарни миксер ёрдамида копиртириб (2-3 дақиқа), ёғ ва илиқ сув қошамиз.
Алоҳида идишда ун, какао, сода аралаштириб, юқоридаги массага қўшамиз.
Суюқ хамир ҳосил бўлади.
Ёғланган қолипга солиб 180 ℃ қизиган духовкада 25-30 дақиқа пишириб оламиз.
Пишгандан сўнг ўчирилган духовкада яна 10 дақиқа қолдирамиз.
Крем тайёрлаш:
Хона ҳароратида юмшаган сарёғни оқиш рангга келгунча миксерда аралаштирамиз.
Оз-оздан қуюлтирилган сут қўшиб аралаштитишда давом этамиз. Крем тайёр.
Совуган тортни 3 бўлакка бўлиб орасига крем суртамиз. Торт юзини хохишга қараб безатишингиз мумкин.
Ёқимли иштаҳа!