Песочное печене
- Муаллиф: Pazandaxon
- Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- Таомнинг калориялилиги: 2506.1 ккал
- 2016-07-29 06:37:19
- 0
- 0
- 10109
Масаллиқлар
- ун - 12-15 ош қошиқ
- шакар - 200 гр
- тухум - 1 дона
- туз - 0,5 чой қошиқ
- сода - 0,5 чой қошиқ
- қатиқ - 200 гр
- маргарин - 200 гр
Тайёрлаш усули
Тайёрлаш:
Хона ҳароратида юмшаган маргарин ва шакарни миксерда аралаштирамиз.
Қатиққа сода солиб 5 дақиқа олиб қўямиз.
Тухумни ўзини яхшилаб аралаштириб қатиқни қўшамиз ва юқоридаги массага оз-оздан солиб, миксерда аралаштиришда давом этамиз.
Туз ва юмшоқ хамир бўлгунча ун солинади.
Қўлга ёпишмайдиган, юмшоқ, майин хамир ҳосил бўлади.
Селафанга солиб 30 дақиқа музлатгичга қўямиз.
Хамирни 1-2 см қалинликда ёйиб майда фигуралар ( 50-60та ) кесиб оламиз.
Қизиган духовкада 15 дақиқа(олтин ранг бўлгунча) пишириб оламиз.
Ёқимли иштаҳа!