Теx тарик чойи
- Муаллиф: Pazandaxon
- Тайёрлаш вақти: 10 дақ.
- Тоифа: Ичимликлар
- Таомнинг калориялилиги: 131 ккал
- 2016-08-06 00:58:44
- 0
- 0
- 6482
Масаллиқлар
- қуюлтирилган сут - 2 ош қошиқ
- қайнатилган сув - 1 стакан
- чой (қора) - 2 дона
Тайёрлаш усули
Бу чой Малайзияда жуда кенг тарқалган ичимликлардан бири бўлиб, сўзма-сўз таржима қилганда теҳ тарик- кўпикли чой маъносини англатади. Тайёрлаш осон ва таъми жуда ажойибдир.
Тайёрлаш:
Кружкага 2та пакетчали қора чойни солиб қайнаган сув қуясиз. Аччиқ чой бўлгунча 2-3 дақиқа туради.
Чой пакетчаларини олиб ташлаб қуюлтирилган сут соласиз ва қошиқ тоза бўлгунча яхшилаб аралаштирасиз.
Тайёр бўлган ичимликни идишга қуйиб сўнг яна кружкага қайтариб соласиз (Худди чой совутгандек).Идишларни бирини баландроқ 2-сини пастроқ ушлаб жараённи қайта - қайта такрорлайсиз. (10~12 маротаба).
Чой юзида қалин кўпик ҳосил бўлгач жараён тўхтатилади.
Мазали чой тайёр!
Хохишга қараб қайноққина чой ёки муз бўлакчалари солиб яхна ичимлик сифатида ичишингиз мумкин.