Бибимбап

  • 2016-08-17 08:54:52
  • 0
  • 0
  • 10123

Масаллиқлар

  • мол гўшти - 100 гр
  • сабзи - qizil - 1 дона
  • бодринг - 1 дона
  • булғор қалампир - 1 дона
  • шакар - таъбга кўра
  • гуруч - 300 гр
  • тухум - 2 дона
  • туз - таъбга кўра
  • саримсоқпиёз донаси - 3 дона
  • исмалоқ - 1 боғ
  • кунжут - yog'i - 3 ош қошиқ
  • пектин - soya novdasi - 200 гр
  • соя соуси - 2 ош қошиқ

Тайёрлаш усули

Исмалоқдан тайёрлаш мумкин бўлган таомлардан бири - кореа таоми бибимбап.

Тайёрлаш усули:

  • Гуручни мултиваркада пишириб оламиз.
  • Хамма масаллиқларни сомонча тўғраймиз.
  • Гўштни мариновка қилиб қўямиз.
  • Исмалоқни юқоридаги рецепт асосида пишириб оламиз.
  • Соя новдасини сувда 1-2 дақиқа қайнатиб, кунжут ёғи, чеснок ва туз солиб аралаштирамиз.
  • Сабзи ва бодрингни суви чиқиб кетиши учун озгина туз сепиб қўямиз.
  • Товага озгина ёғ солиб сабзини 1 дақиқа қовуриб, идишга соламиз.
  • Яна озгина ёғ солиб булғор қалампири, бодрингни ҳам қовуриб оламиз. Қовурилган масаллиқларни алоҳида-алоҳида идишга соламиз.
  • Гўштни ҳам яхшилаб қовуриб оламиз.
  • Чуқурроқ тарелкани ёғлаб аввал гуручни сўнг пишган масаллиқларни гуруч устига ёнма-ён териб чиқамиз. Юзига қовурилган тухум ва қалампир пастаси солиб дастурхонга тортамиз. Ёқимли иштаҳа!

Гўштни мариновка қилиш: Тўғралган гўштга 1 чой қошиқ соя соуси, кунжут ёғи, шакар, туз ва чеснок солиб яхшилаб аралаштирамиз ва ярим соатга олиб қўямиз. Шунда гўшт мазали ва юмшоқ пишади.