Кимчи - тофу шўрва (Чамчи чиге)

  • 2016-08-25 10:24:45
  • 0
  • 0
  • 9165

Масаллиқлар

  • пиёз - 1 дона
  • кўк пиёз - 2 дона
  • саримсоқпиёз донаси - 1 дона
  • аччиқ қизил қалампир - 1 дона
  • тофу - 200 гр
  • кимчи - 100 гр
  • қалампир кукуни - 1 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

Чамчи чиге - кореа халқининг миллий таомларидан бири бўлиб, тайёрлаш жуда ҳам осон ва кам вақт олувчи таомдир.

  • Қозонга кимчини тўғраб соламиз.
  • Устидан 2стакан сув қуйиб қайнатамиз.
  • Қайнаб чиққандан сўнг пиёз, туна, қалампир кукуни, майдаланган чеснок солиб қозон қопқоғини ёпамиз.15 дақиқа паст оловда қайнайди.
  • Тофуни кесиб шўрва юзига аста соламиз.
  • Кўк пиёз ва қалампирни ҳам солиб яна 5 дақиқа қайнатамиз. Таом тайёр. Иссиқлигида гуруч билан бирга танаввул қиламиз.