Пицца

  • Муаллиф: Pazandaxon
  • Тайёрлаш вақти: 120 дақ.
  • Тоифа: Пишириқ
  • Таомнинг калориялилиги: 1657.16 ккал
  • 2016-08-27 14:32:34
  • 0
  • 0
  • 21386

Масаллиқлар

  • помидор - 1 дона
  • кунгабоқар ёғи - 100 гр
  • булғор қалампир - 1 дона
  • ун - таъбга кўра
  • шакар - 1 ош қошиқ
  • туз - 1 чой қошиқ
  • хамиртуруш - 1 ош қошиқ
  • кўк пиёз - 2 дона
  • сут - 250 гр
  • пишлоқ - 100 гр
  • қайнатилган сув - 250 гр
  • исмалоқ - 100 гр
  • кетчуп - таъбга кўра
  • сосиска - 2 дона

Тайёрлаш усули

Сутни илитамиз.

Илиқ сутга хамиртуруш ва шакар солиб 10 дақиқага олиб қўямиз.

Сув, туз, ёғ қўшиб аралаштирамиз.

Унни элаб соламиз.

5 дақиқа хамирни муштлаймиз ва ўраб қўямиз.

Хамир ошгандан сўнг 2 бўлакка бўламиз.

Хар бир хамир бўлагини ўқлов ёрдамида ёйиб чиқамиз.

Ёйилган хамирларни устини ёпиб яна 10 дақиқа дам олдирамиз.

Хамир юзига кетма-кет масаллиқларни териб чиқамиз:

Кетчуп

Қирғичдан чиқарилган пишлоқ

Паррак-паррак тўғралган сосиска

Пишириб олинган исмалоқ

Сомонча тўғралган қизил булғор қалампири

Охирида яна пишлоқ. Бу масаллиқлар 1- зувала хамири учун.

2-хамир юзига:


Пиццамиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!

Пиццани хохишга қараб исталган сабзавот ёки мевалардан тайёрлаш мумкин.