Булочка

  • Муаллиф: Pazandaxon
  • Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
  • Тоифа: Нонушта
  • Таомнинг калориялилиги: 5476.6 ккал
  • 2016-09-01 07:39:57
  • 0
  • 0
  • 27787

Масаллиқлар

  • ун - 5 стакан
  • шакар - 1 стакан
  • тухум - 1 дона
  • хамиртуруш - 1 ош қошиқ
  • сут - 1 стакан
  • маргарин - 150 гр
  • қайнатилган сув - 1,5 стакан

Тайёрлаш усули

  • 3 стакан ун бн маргаринни қўлда уқалаб оламиз.
  • Сутга 0,5 стакан қайноқ сув ва шакар солиб аралаштирамиз.
  • Тухумни алоҳида аралштириб олиб сўнг сутли аралшмага қўшамиз.
  • Унни ўртасини чиқурча қилиб аралашма ва дрожа соламиз.
  • Яна 1,5 стакан ун солиб хамир қорамиз.
  • 3 дақиқача хамирни муштлаймиз.
  • 1-2 соатга иссиқ қилиб ўраб қўямиз.
Хамир ошгандан сўнг шакллар ясаб устини ёпиб яна 10 дақиқага олиб қўямиз.

10 дақиқадан сўнг булочка хамири қуйидаги расмдагидек яна кўтарилиб ошади:

Юзига қатиқ, кунжут суртилган булочка хамирини қизиган духовкага қўямиз.
200° да 15 дақиқада тайёр бўлади.


Ёқимли иштаҳа!