Корн дог

  • Муаллиф: Pazandaxon
  • Тайёрлаш вақти: 30 дақ.
  • Тоифа: Нонушта
  • Таомнинг калориялилиги: 2046.9 ккал
  • 2016-09-02 10:01:08
  • 0
  • 0
  • 13789

Масаллиқлар

  • булғор қалампир - kukuni - 1 чой қошиқ
  • ун - 0,5 стакан
  • шакар - 1 ош қошиқ
  • тухум - 1 дона
  • туз - 0,5 чой қошиқ
  • сода - 1 чой қошиқ
  • сут - 0,5 стакан
  • жўхори уни - 0,5 стакан
  • сосиска - 5 дона
  • чўпчалар - 10 дона

Тайёрлаш усули

Корн дог



Барча қуруқ масаллиқларни аралаштириб оламиз.



Сут ва тухумни қошиб бўтқасимон хамир тайёрлаймиз.

Расмдагидек хамир бўлишига эътибор беринг (агар суюқ бўлиб кеца сосискани ушлолмай қолади, жудаям қуюқ бўлса ичи пишмай қолади).

Сосискаларни сувда бир ювиб олиб қоғоз салфеткага артамиз.

Ўртасидан 2га бўлиб 10 та сосиска қилиб оламиз.

Сўнг чўпчаларни суқиб, 1-унга кейин эса аралшмага ботирамиз (аралашмани кружка ёки чуқурроқ идишга солсангиз қулай бўлади).



Товага 2 см баландликда ёғ солиб қиздириб оламиз.

Қизиган ёғга сосискаларни солиб ўртадан пастроқ оловда хар бир томонини 2 дақиқадан қизартириб пиширамиз.