Панкейк

  • Муаллиф: Pazandaxon
  • Тайёрлаш вақти: 50 дақ.
  • Тоифа: Нонушта
  • Таомнинг калориялилиги: 2416.6 ккал
  • 2016-09-06 06:42:23
  • 0
  • 0
  • 15679

Масаллиқлар

  • кунгабоқар ёғи - 4 ош қошиқ
  • ун - 250 гр
  • шакар - 4 ош қошиқ
  • тухум - 2 дона
  • туз - 0,5 чой қошиқ
  • сут - 350 мл

Тайёрлаш усули

Тухумни оқидан сариғини ажратиб алоҳида идишларга солиб оламиз.

Тухум сариғи ва шакарни миксер ёрдамида кўпиртириб оламиз (2 дақиқача)

Ёғни қўшамиз, кейин унни солиб аралаштиришда давом этамиз.

Алоҳида идишда тухум оқини озгина туз билан кўпиртириб, юқорида массага қўшамиз.

Суюқ масса ҳосил бўлади.

Товани қиздириб массани чўмичда това марказига қуямиз.

Хар 2ла томонини қизартириб пишириб оламиз (30 сонияларда бир томони, яна 30 сонияда 2-томон қизаради).