Прага торти

  • Муаллиф: Pazandaxon
  • Тайёрлаш вақти: 120 дақ.
  • Тоифа: Десертлар
  • Таомнинг калориялилиги: 2521.85 ккал
  • 2016-09-10 07:39:18
  • 0
  • 0
  • 13844

Масаллиқлар

  • ун - 115 гр
  • шакар - 150 гр
  • тухум - 6 дона
  • какао кукуни - 25 гр
  • маргарин - 40 гр

Тайёрлаш усули

ПРАГА ТОРТИ

Масаллиқлар:

6 дона тухум

150 гр шакар

115 гр ун
25 гр какао
40 гр маргарин
  • Тухумни оқидан сариғини ажратамиз.
  • Тухум оқини 75 гр шакар бн кўпиртирамиз (2-3 дақиқа миксерда)
  • Тухум сариғини ҳам 75 гр шакар билан кўпиртириб оламиз.
  • 40 гр эритилган маргарин қўшиб қошиқда аралаштирамиз.
  • Ун ва какаони аралаштириб оламиз.
  • Тухум сариғи кўпиртирилган массага озгина унли аралашма, озгина тухум оқи кўпиртирилган массани солиб қошиқда аралаштирамиз.
  • Шу кетма-кетликда масаллиқларни солиб бўтқасимон хамир ҳосил қиламиз.

  • Қолипга солиб 200°да 30 дақиқада пишириб оламиз.
  • Совугандан сўнг 3 бўлакка ажратиб,орасига крем суртамиз.
  • Юзини шоколадли масса бн безатиш мумкин.
Торт кремини тайёрлаш:
1,5 пиёла сут
200 гр шакар
3 ош қошиқ ун

250 гр сарёғ-хона ҳароратида юмшаган

  • Ун ва шакарни аралаштириб сўнг сут қўшамиз.
  • Газга қўйиб паст оловда қуюлгунча аралаштирамиз ва совутамиз.
  • Сарёғни миксерда 2 дақиқача аралаштириб, совуган сутли массани қўшиб аралаштиришда давом этамиз.
  • Крем тайёр

Шоколадли масса:

50 гр шоколад
50 гр сарёғ

  • Сарёғ ва шоколадни сувли ваннада эритиб, махсус шприцда торт юзига чизиқчалар чизамиз.
  • Музлатгичда 2соат тургач дастурхонга тортиш мумкин.