- Муаллиф: Pazandaxon
- Тайёрлаш вақти: 30 дақ.
- Тоифа: Салат ва газаклар
- Таомнинг калориялилиги: 403.92 ккал
- 2016-09-16 09:37:15
- 0
- 0
- 19256
Масаллиқлар
- мол гўшти - 100 гр
- сабзи - 1 дона
- пиёз - 1 дона
- бодринг - 5-6 дона
- кунгабоқар ёғи - таъбга кўра
- шакар - 1 чой қошиқ
- туз - таъбга кўра
Тайёрлаш усули
Масаллиқлар:
5-6 дона бодринг
1 дона қизил сабзи
1 дона пиёз
1 бўлак гўшт
0,5 чўмич ёғ
туз
шакар
кўкат
Тайёрлаш:
Бодрингни ўртача катталикда кесиб оламиз. Туз сепиб 4-5 соатга олиб қоямиз.
Сабзини сомонча тўғраб,туз сепиб қўямиз. Бироздан сўнг сабзини суви чиқади.
Сувини тўкиб 1чой қошиқ шакар,1 ош қошиқ қизиган ёғ қўшиб холодилникка қўямиз (ёки тайёр марковча сотиб олсангиз ҳам бўлади).
Товага ёғ соламиз. Бироз қизигандан сўнг майда тоғралган гўштни солиб қовурамиз.
Паррак тоғралган пиёзни қўшиб қовуришда давом этамиз. Сал қизғиш рангга киргач 2 ош қошиқ сув солиб димлаб қўямиз (5-10 дақиқага).
Бодрингни сувини тўкиб ташлаб сабзи, қовурилган гўшт, пиёзни қўшиб аралаштирамиз.
Салатимиз тайёр.