Борщ

  • 2016-09-18 18:37:24
  • 0
  • 0
  • 19269

Масаллиқлар

  • мол гўшти - - таъбга кўра
  • картошка - 4 дона
  • сабзи - 1 дона
  • пиёз - 1 дона
  • помидор - 1 дона
  • булғор қалампир - 1 дона
  • шакар - 1 чой қошиқ
  • лавлаги - 1 дона
  • туз - таъбга кўра
  • кўк пиёз - 2 дона
  • саримсоқпиёз донаси - 2 дона
  • муз бўлаклари - murch-1 чой қошиқ

Тайёрлаш усули

  • Гўштни ўртача катталикда кесиб оламиз.
  • Қозонга ёғ солиб гўштни қовурамиз,сув солиб 40 дақиқа қайнатамиз.
  • Ҳамма сабзавотларни майда сомонча тўғраб оламиз.
  • Картошкани 3-4 бўлакка бўлиб оламиз.
  • Сабзи ва лавлагини қирғичдан чиқариб олсак ҳам бўлади.
  • Товага ёғ солиб 1-пиёзни соламиз.
  • Пиёзни бироз қовуриб това четига суриб қўямиз.
  • Сўнг сабзини соламиз аста қовуриб това четига сурамиз.
  • Булгор қалампири, помидорни ҳам шундай қовуриб оламиз.
  • Сўнг лавлагини соламиз.
  • Охирида барча масаллиқларни қўшиб қовурамиз.
  • Газни ўчирамиз.
  • 40 дақиқа гўшт қайнаган қозонга картошка ва майда сомонча тўғралган карамни солиб яна 30 дақиқа қайнатамиз.
  • 30 дақиқадан сўнг қовурилган сабзавотлар ва туз солиб яна 10 дақиқа қайнатамиз.
  • Газни ўчириб шакар,мурч,майдаланган саримсоқ қўшамиз ва косага сузиб юзига майда тўғралган кўкат, қалампир ва қатиқ солиб дастурхонга тортамиз.

Ёқимли иштаҳа!