Шоколадли торт
- Муаллиф: Pazandaxon
- Тайёрлаш вақти: 60 дақ.
- Тоифа: Десертлар
- Таомнинг калориялилиги: 2768.7 ккал
- 2016-10-04 07:33:45
- 0
- 0
- 7775
Масаллиқлар
- ун - 1,5 стакан
- шакар - 1 стакан
- тухум - 3 дона
- сода - 1 чой қошиқ
- какао кукуни - 3 ош қошиқ
- маргарин - 50 гр
- қатиқ - 350 гр
Тайёрлаш усули
- Тухумни миксерда яхшилаб кўпиртириб оламиз.
- Сўнг шакар қўшиб аралаштирамиз. Эритилган маргарин ва какао солиб аралаштиришда давом этамиз.
- Қатиқ содани солиб аралаштирамиз.
- Ун қўшамиз.
- Суюқ массани ёғланган қолипга қуйиб 20-25 дақиқа 200ºда пишириб оламиз.
- Торт совугач 3 бўлакка бўлиб орасига крем суртамиз.
Крем:
200 гр маргарин
1 дона қуюлтирилган сут
Хона хароратида юмшаган маргарин ва қуюлтирилган сутни миксерда аралаштирамиз.
Торт юзини хамма ўз хохишига қараб безатиши мумкин.