Дункин Донац булочкаси
- Муаллиф: Pazandaxon
- Тайёрлаш вақти: 180 дақ.
- Тоифа: Десертлар
- Таомнинг калориялилиги: 2382 ккал
- 2016-10-11 06:35:44
- 0
- 0
- 8726
Масаллиқлар
- ун - 400 гр
- шакар - 4 ош қошиқ
- тухум - 1 дона
- туз - 0,5 чой қошиқ
- хамиртуруш - таъбга кўра
- сут - 250 гр
- маргарин - 60 гр
Тайёрлаш усули
- Сутга дрожани солиб 10 дақиқага олиб қўямиз.
- Сўнг шакар, туз, тухум, эритилган маргарин, ун қўшиб юмшоқ хамир қорамиз ва ошиши учун ўраб қўямиз.
- Хамир 2 баробар ошгандан сўнг 2 та зувала ясаб оламиз.
- Зувалаларни 1см қалинликда ёямиз.
- 2 хил-катта ва кичик думалоқ шаклли буюмни оламиз (масалан, стакан ва баклажка қопқоғи). Ёйилган хамир юзига бостириб шакллар кесиб оламиз.
- Товага ёғ солиб булочкаларимизни 2 ла томонини қизартириб пиширамиз.
- Юзига начинка суртиб ранг сепамиз.
Оқ начинка:
3 ош қошиқ қанд упаси 1 ош қошиқ сувни вилкада тез, яхшилаб аралаштирамиз.
Пушти начинка:
Лавлагини 4дан 1ини қирғичдан чиқариб,езиб сувини оламиз ва оқ начинкамизга қўшамиз.
Шоколадли начинка:
1 ош қошиқ шакар кукуни 1 ош қошиқ какао 1 ош қошиқ сут.