Пишлоқли сомса
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тайёрлаш вақти: 35 дақ.
- Тоифа: Пишириқ
- 2016-11-17 15:51:03
- 1
- 0
- 11941
Масаллиқлар
- сут - 1 ош қошиқ
- пишлоқ - 150 гр
- қатлама хамир - 200 гр
Тайёрлаш усули
Тайёр қатлама хамирни музлатгичдан олиб, эритинг ва юпқа қилиб ёйинг (2-3 мм). Хамир битта йўналиш бўйича ёйилиши керак.
12 х 6 см тўртбурчак шаклида кесинг. Пишлоқни қалинлиги 5 мм, ҳажми 4-5 см шаклида тўртбурчак қилиб кесинг.
Тўртбурчак шаклда кесилган хамир устига пишлоқ бўлагини териб чиқинг. Сўнг хамирни иккига буклаб, четларини вилка ёрдамида босиб чиқинг.
Сомсаларни листга жойлаб, устига сут суриб чиқинг.
Устига кунжут сепинг. 200 градус ҳароратгача қиздирилган духовкага усти қизаргунча, тахминан 20-25 дақиқа давомида пиширинг.
Пишлоқли сомсаларни ҳам иссиқ ҳам совуқ ҳолда тановвул қилишингиз мумкин.