Шотландча тухум
- Муаллиф: Ashurova Baxora Muminovna
- Тайёрлаш вақти: 45 дақ.
- Тоифа: Қуюқ овқатлар
- 2017-01-27 12:42:54
- 0
- 0
- 13372
Масаллиқлар
- ун - 3 ош қошиқ
- тухум - 4 дона
- укроп - 3 шох
- товуқ гўшти қиймаси - 250 гр
- янчилган сухари - 150 гр
Тайёрлаш усули
Авваламбор тухумни қайнатинг. Бу рецепт учун тухум сариғи қаттиқ бўлиши керак.
Идишда товуқ қиймаси билан зираворлар ва кўкатларни солиб аралаштиринг (аччиқ чили, укроп, туз ва тўйилган қора мурч). Энди ун, нон талқони ва яхши кўпиртирилган тухумдан иборат идишларни тайёрланг.
Қўлингизга қиймани олиб, кафтингизда текислаб чиқинг. Бунда қўллар сал ҳўл бўлса, қийма қўлга ёпишмайди.
Қайнатилган тухумни олдин унга булғаб, кейин қийма орасига солинг ва зувала ясанг.
Тайёр қиймали зувалани 2 марта олдин нон талқони кейин тухумга, охирида нон талқонига булғаб олинг.
Ўрта оловда ёғни қиздиринг ва ҳар битта котлеталарни алоҳида қизғиш тусга киргунга қадар қовуринг.
Қовурилган котлеталарни ортиқча ёғи сингиши учун қоғозли сочиқга қўйинг. Агарда котлеталар пишганига иккиланаётган бўлсангиз, уларни 5 дақиқага духовкага қўйишингиз мумкин.