Ерёнғоқли холва
- Муаллиф: Мирзахаджаева Севара Адилхаджаевна
- Тайёрлаш вақти: 30 дақ.
- Тоифа: Десертлар
- Таомнинг калориялилиги: 502 ккал
- 2015-09-16 12:53:53
- 0
- 0
- 9617
Масаллиқлар
- кунгабоқар ёғи - 50 гр
- ун - 50 гр
- шакар - 100 гр
- сув - 100 мл
- ёнғоқ - 165 гр
Тайёрлаш усули
Холва —
машҳур шарқона ширинлик бўлиб, ўзининг қувватлилиги билан алоҳида ўрин тутади.
Мазкур хушбўй ва чиройли холвани тайёрлаб кўринг. Зеро, ёнғоқли холва кўпгина
микроэлементлар ва баъзи витаминларни ўз ичига олади. Бироқ шу эсда тутиш
лозимки, бундай кўпқувватли холвани истаъмол қиларкансиз, меъёрни унутманг!
Тайёрланиш жараёни:
1-босқич:
Авваламбор, керакли масаллиқлар тайёрлаб олинади:
ерёнғоқ, шакар, ун, кунгабоқар ёғи.
Ерёнғоқ қовуриб олинади.
3-босқич:
Ун алоҳида қуруқ товада доимий аралаштирилганча
қовуриб олинади.
4-босқич:
Ун қизғиш тусга кириши лозим.
5-босқич:
Қовуриб олинган ерёнғоқнинг пўстлоғи тозаланади.
6-босқич:
Ерёнғоқ блендерда янчиб олинади.
7-босқич:
Кетидан ун солиниб, майдалашда давом эттирилади.
8-босқич:
Қизғиш тусдаги тайёр маҳсулот қоришиб кетиши лозим.
9-босқич:
Сув билан шакар аралаштирилиб, қайнатишга қўйилади.
10-босқич:
Қиём 5 дақиқа давомида қайнатилади ва кунгабоқар ёки
қўшилади.
11-босқич:
Тайёр қиём ерёнғоқли аралашмага қуйилади ва аралаштириб
олинади.
12-босқич:
Аралашма жуда тез қуюқлашади.
13-босқич:
Бўтқасимон аралашма қолипга зич қилиб жойланади ва
совутилади.
14-босқич:
30 дақиқадан сўнг холвани дастурхонга тортишингиз мумкин.